Жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар — бу бугунги ривожланиш учун зарур бўлган ҳодисадир. Жамоалар ташкилотчиларини қўллаб–қувватлашга қаратилган глобал ижтимоий фаолият бўйича қўлланма

IAP
6 min readFeb 26, 2021

--

Ишита Петкар, Жон Мвебе ва Том Веэрачат

The International Accountability Project (IAP) — Халқаро ҳисобдорлик лойиҳаси (ХҲЛ) — глобал ҳамжамият фаолияти бўйича кўрсатмасининг янги серияси бўлмиш жамоа бошчилигидаги тадқиқотларга доир учта янги материални баҳам кўришдан беҳад хурсанд.

Ушбу материаллар қуйидагилар билан таъминлайди:

  • жамоаларнинг ўз ривожланиш устуворликларини аниқлаш ва исталмаган ривожланиш лойиҳаларига жавоб бериш учун ўз тадқиқотларини олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги босқичма-босқич аниқ кўрсатма;
  • жамоа бошчилигидаги тадқиқотларни ўтказиш бўйича амалий маслаҳатлар, воситалар ва тадбирлар;
  • ривожланиш жараёнларини қайта кўриб чиқиш учун дунёдаги жамоа
  • бошчилигидаги тадқиқотлардан фойдаланган тажрибали жамоат ташкилотчиларининг руҳлантирувчи ҳикоялари.

Жамоалар аъзолари, ташкилотчилар ва фуқаролик жамияти вакиллари ушбу материаллардан жамоаларни сафарбар қилиш, етказилган зарар ва ҳуқуқларнинг бузилишини ҳужжатлаштириш ва жамоа бошчилигидаги кампанияларни ўтказиш учун фойдаланишлари мумкин.

Жамоа аъзолари ўз тадқиқотларини олиб борганларида, улар бегона одамлар топа олмайдиган натижаларни аниқлашлари мумкин. Жамоалар ён-атрофлари ва атроф-муҳит тўғрисида қарорларни қабул қилувчилар ва режалаштирувчилар билмасликлари мумкин бўлган билимларга эга. Кўпинча, тадқиқот жараёнининг ўзи жамоаларга улар дуч келадиган муаммоларни яхшироқ тушунишга, уларнинг билимлари ва ғояларига бўлган ишончни шакллантиришга, жамоа аъзолари ўртасида бирдамлик ва ҳисобдорликни кучайтиришга ва жамоани ташкиллаштириш учун зарур кўникмаларни ўрганишга ёрдам беради.

Жамоа фаолияти бўйича кўрсатмалар учта рисоладан иборат:

https://bit.ly/guideiap
  1. Жамоа бошчилигидаги тадқиқотларни ўтказиш бўйича жамоатчилик ҳаракатлари тўғрисидаги қўлланмада тадқиқот жараёнининг ҳар бир босқичи бўйича аниқ, батафсил кўрсатмалар тақдим этилади ва салоҳиятни ошириш ҳамда жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар усулларни илгари суриш бўйича тадбирлар ва воситалар таклиф қилинади. Шунингдек, ушбу рисолада хавфсизлик ва ҳимоя тўғрисидаги маълумотлар ҳамда жамоа ташвиқотини қўллаб-қувватлаш учун жамоа олиб борган тадқиқотлардан фойдаланган учта жамоа ташкилотчиларининг ҳикоялари келтирилган.
https://bit.ly/checklistiap

2. Биз ҳам мутахассислармиз! Жамоа бочилигидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган Эслатма жамоа бошчилигидаги тадқиқотларнинг қисқача шарҳидан иборат. У тадқиқот жараёни, унга ҳозирлик кўриш, амалга ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш ва бошқа аниқ босқичларга ажратилган. Текшириш рўйхати мустақил равишда ёки Жамоа бошчилигидаги тадқиқотларда Жамоа фаолияти қўлланмасига қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин. Ушбу рисолада ҳар бир қадамни батафсилроқ намойиш этиш учун манбалар ва воситаларга ҳаволалар келтирилган.

https://bit.ly/surveyiap

3) Жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар учун мўлжалланган сўровнома намунасида дунёнинг 14 мамлакатидаги жамоалар ва фуқаролик жамияти ҳамкорлари томонидан ишлаб чиқилган ва фойдаланилган кўрсатмалар ва сўровларнинг намунавий саволлари мавжуд. Ушбу саволлар жамоаларга ўз тажрибаларини ва деструктив ривожланиш лойиҳалари жараёни ва уларнинг таъсирига оид тажрибаларини ўрганишда, уларнинг ривожланиш ғоялари ва устуворликларини аниқлашда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган. Ушбу намунани турли хил контекстларга мослаштириш ва таржима қилиш мумкин, таҳрирланадиган версиясини мана бу ердан юклаб олса бўлади.

“Биз Марангеда ўтказган жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар жамоамиз олиб борган курашининг жиддий равишда кучайишига олиб келди ва жамоаларга умумий кун тартиби атрофида жипслашиш ва бирлашиш имконини берувчи кучли сафарбарлик воситаси бўлди …”. “Жараён ва ушбу тадқиқот жамоага тегишли бўлганлиги сабабли, улар ўз овозларининг етиб боришини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини олиб боришмоқда” — Мелания Чипонда, ВоМин.

Биз дунё бўйлаб жамоалар, фуқаролик жамияти ва ҳаракатлари ўзларининг тарғибот ишларини кучайтириш ва зарарли «ривожланиш» лойиҳаларига қарши курашиш кампанияларидан, жамоалар бошчилигидаги тадқиқотлардан фойдаланганларида, ўзгартиришлар ясаш кучига эга бўлишларини ўз кўзимиз билан кўрдик. Дастлабки огоҳлантириш тизими доирасида ХҲЛ ва унинг ҳамкорлари таклиф қилинган ривожланиш лойиҳаларидан жабрланишлари мумкин бўлган жамоалар билан, шу жумладан, бундай лойиҳаларга жавоб беришнинг мумкин бўлган стратегиялари ҳақидаги материаллар билан алмашадилар. Кўпгина жамоалар таклиф этилаётган лойиҳага жавоб беришга қаратилган биринчи қадам сифатида жамоа бошчилигидаги тадқиқотларни ўтказиш йўлини танлайдилар.

Дунё бўйлаб исталмаган ривожланишга жавоб бериш учун жамоа бошчилигидаги тадқиқотлардан фойдаланиб келаётган жамоалар тажрибалари ҳақидаги қўшимча ўқиш учун мўлжалланган матнлар:

Малавида жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар натижалари Лилонгве сув таъминоти лойиҳасининг салоҳиятли ҳамкорларига кучли таъсир кўрсатди, улар лойиҳадан чиқиб кетишди. Тадқиқот натижалари шунингдек, маслаҳат бериш ва аҳолини кўчириш масалаларини ҳал қилиш учун Малави ҳукумати билан биргаликда жамоа бошчилигидаги аралашув тадбирларини ўтказиш учун қўшимча имкониятларнинг берилишига туртки бўлди.

Акиира геотермик электр станциясидан жабрланган жамоа аъзолари жамоа йиғилишида қатнашдилар

Кенияда маҳаллий Маасаи жамоалари ва Акиира 1 геотермик электр станцияси лойиҳасидан зарар кўрган бошқа гуруҳлар ўзларининг маҳаллий билимлари ва тажрибаларига таяниб, лойиҳа бўйича тажрибалари ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун жамоа етакчилигидаги тадқиқотлардан фойдаланганлар. Уларнинг тавсиялари Европа инвестиция банки, Кения ҳукумати ва манфаатдор компаниялар билан лойиҳада ўз ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши ва устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун тарғибот ишларида фойдаланилмоқда.

Непалда Осиё Тараққиёт Банки томонидан молиялаштирилган Танаху ГЭСи тўғонидан зарар кўрган маҳаллий аҳоли, маслаҳатлашув, маълумот олиш ва ҳаёт тарзига ҳамда анъанавий амалиётга таъсир қилиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш учун жамоа бошчилигидаги тадқиқот ўтказдилар. Ўтказилган тадқиқотлар натижаларидан кампанияни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқувчилар ва молиялаштириш лойиҳалари билан ўзаро алоқада бўлиш учун фойдаланилди.

Шимолий вилоятдаги барқарор балиқчиликни ривожлантириш лойиҳаси таъсирига тушган жамоалар семинарда қатнашмоқдалар

Шри-Ланкада балиқчилар жамоалари ХҲЛ воситаларидан фойдаланиб, маълумот беришни, мазмунли консультацияларда ва Осиё тараққиёт банки томонидан таклиф қилинган инфратузилма лойиҳасида иштирок этишни талаб қилдилар ва жамоа эҳтиёжлари ва ривожланишини белгилайдиган устувор вазифаларни таъминлаш учун жипслашдилар.

Ҳиндистонда Тамил Наду штатидаги Шаҳарларни барқарор ривожлантириш дастури таъсирига тушган жамоалар ўзларининг жамоа бошчилигидаги тадқиқотлари ва лойиҳа таъсири мониторингини амалга оширишди, бу эса аҳолининг энг заиф қатламлари учун товон пули ва кўчириш натижаларининг яхшиланишига олиб келди.

Директори жаноб Сикандер Броҳи жамоа бошчилигидаги тадқиқот жараёни натижалари билан ўртоқлашмоқда. Фотосурат Daily Balochistan Express томонидан тақдим этилган

Покистонда Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган Балужистон сув ресурслари интеграциялашган бошқариш ва ривожлантириш лойиҳаси таъсирига тушган жамоалар лойиҳага ва кўчириш режасига муваффақиятли равишда ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш учун жамоа бошчилигидаги тадқиқот жараёнида иштирок этдилар.

Панамадаги Колон шаҳри аҳолиси жамоатчилик фикрини ва Халқаро молия корпорацияси томонидан молиялаштирилган суюлтирилган газ лойиҳасидаги иштирокини аниқлаш учун жамоа бошчилигидаги тадқиқотлардан фойдаланилди. Олинган натижалар жамоатчиликка ушбу лойиҳага нисбатан стратегик жиҳатдан энг мукаммал жавоб чорасини белгилаб олишга ёрдам бериш баробарида, маслаҳатлашувлар ҳамда маълумот олиш имконлари мавжуд эмаслиги ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар борлигини кўрсатди.

Чилида анъанавий балиқчилик билан шуғулланадиган жамоалар ХҲЛ нинг Халқаро ривожланиш банки гуруҳи томонидан таклиф қилинган сувни чучуклаштириш ускуналарини келишини кутишаркан, ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш учун жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар материалларидан фойдаланганлар. Сўровлар натижалари ривожланишнинг аниқланган устувор йўналишларига асосланган муқобил вариант сифатида жамоа томонидан ишлаб чиқилган ривожланиш режасини тузишда фойдаланилади.

ХҲЛ жамоаларни ўз маҳаллий тажрибалари, билимлари ва тажрибаларига асосланган маълумотларни тўплаш ишларида қўллаб-қувватлаш орқали, биз кучлар орасидаги номутаносибликни биргаликда бартараф этишимиз, ривожланиш янада кенг қамровли, барқарор бўлишини кафолатлашимиз ва одамларнинг устуворликларини акс эттиришимиз мумкин, деб ҳисоблайди.

Қишлоқ жамоани ривожланиши ва ривожлантиришни тарғиб қилиши керак. ХҲЛ улар билан биргаликда ишлаш шарафига муяссар бўлган фуқаролик жамиятидаги ҳамкорлар билан жамоаларга ўз маслаҳатлари, мулоҳазалари ва воситаларини биз билан баҳам кўргани учун миннатдорчилик билдиради. Умид қиламизки, ушбу қўлланма ривожланишни айни бир одамлар томонидан режалаштирилган ва яшайдиган дунёни яратиш учун олиб борилаётган курашга ўз ҳиссасини қўшади.

ХҲЛ ушбу материалларни таржима қилмоқда. Агарда сизда ёрдам бериш истаги бўлса, илтимос қуйидаги манзилимизга боғланинг: iap@accountabilityproject.org.

Жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун Таиланднинг Чианг Маи шаҳрида ХҲЛ ўтказган Осиё-Тинч океани минтақасидаги жамоа бошчилигидаги тадқиқотлар мавзусидаги давра суҳбатига оид ҳисобот билан танишинг

--

--

Community Action Guide on Community-led Research is Now Available in 13 Languages!

2 min read

Sep 2, 2022

El desarrollo de hoy necesita de la investigación comunitaria:

6 min read

Feb 4, 2020

A Pesquisa Comunitária é o que o desenvolvimento atual precisa

6 min read

Feb 4, 2020

งานวิจัยโดยชุมชนคือสิ่งจำเป็นสำหรับการพัฒนาในปัจจุบัน: คู่มือสำหรับผู้นำการเคลื่อนไหวในชุมชนทั่วโลก

2 min read

Feb 4, 2020

Nghiên cứu do cộng đồng dẫn dắt là cần thiết để đáp ứng yêu cầu Phát triển:

9 min read

Feb 4, 2020

Community-led Research is What Today’s Development Needs:  Global Community Action Guides to…

6 min read

Dec 21, 2018

Исследование, проводимое при участии и ведущей роли местных общин это то, чего требует современное…

6 min read

Dec 18, 2020

ការស្រាវជ្រាវដែលដឹកនាំដោយសហគមន៍ជាតម្រូវការសម្រាប់ការអភិវឌ្ឍនាពេល​បច្ចុប្បន្ន៖ សៀវភៅណែនាំ…

2 min read

Mar 25, 2021

ယနေ့ဖွံ့ဖြိုးတိုးတက်လာမှုအတွက် လိုအပ်သော ရပ်ရွာအခြေပြုသုတေသနလုပ်ငန်း —…

3 min read

Apr 30, 2021

Исследование, проводимое при участии и ведущей роли местных общин это то, чего требует современное…

6 min read

Dec 18, 2020

IAP

IAP is a human and environmental rights organization that works with communities, civil society and social movements to change how today’s development is done.